«Жаннатга таклифнома» — Адам Узкуса қаламига мансуб исломий китоб. Унда турли дин ва муҳитда яшаб, кейин Аллоҳнинг ҳидояти билан Исломни қабул қилган инсонларнинг ҳақиқий ҳаётий ҳикоялари жамланган.
Бу бадиий тўқима эмас. Дунёнинг турли бурчакларидаги инсонларнинг ҳақиқатни излаши, иймонга келиши ва ҳаётидаги ўзгаришлар ўқувчини мушоҳадага чорлайди.
Энди китобни ўқиш билан бирга аудиокитоб шаклида ҳам тинглашингиз мумкин. 10 қисмдан иборат аудиони Умар Мурод ўқиган. Йўлда, уйда ёки дам олиш вақтида тинглашни давом эттиринг.
Дастур имкониятлари:
• китобни қулай тарзда ўқиш;
• 10 қисмли аудиокитобни тинглаш;
• аудио тезлигини ўзгартириш, уйқу таймери ва фон режими;
• ўқиш ва тинглаш статистикасини кузатиш;
• кунлик мақсад ва кетма-кет кунлар ҳисобини юритиш;
• боблар ва аудиоларни танланганларга сақлаш;
• матн бўйича излаш;
• шрифт ва матн ҳажмини мослаш;
• тунги режимдан фойдаланиш;
• охирги ўқилган ва тингланган жойдан давом эттириш.
Китоб турк тилидан Марзия Сайдам томонидан таржима қилинган.
«Жаннатга таклифнома» — ўзбек тилида ўқиш ва тинглаш учун мўлжалланган исломий китоб ва аудиокитоб.
Агар дастур сизга маъқул бўлса, баҳо ва изоҳ қолдиришни унутманг.
What's new
Audiokitob, yangi pleyer, o‘qish va tinglash statistikasi qo‘shildi.